"Барселона" ҳужумчиси Рафинья Диас яқинлашиб келаётган Испания Суперкубоги ҳақида гапирди.
"Менимча, Суперкубок муҳим соврин. Бу ерда Ла Лига ва Қироллик кубогининг энг яхши икки жамоаси ўйнайди. Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоалари билан чемпионлик учун курашиш ажойиб", - деди Рафинья Barca Universal билан суҳбатда.
8 январь куни "Барселона" Испания Суперкубогининг биринчи ярим финалида "Атлетик"га қарши майдонга тушади. Турнирнинг иккинчи жуфтлиги 9 январь куни ўтказиладиган "Реал Мадрид" ва "Мальорка" жамоалари бўлади.
Финал 12 январь куни бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Суперкубокнинг амалдаги ғолиби сўнгги турнинг ҳал қилувчи баҳсида “Барселона”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этган “Реал Мадрид” ҳисобланади.