Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Ёшларимиз 10 июнда Чили, 12 июнда Испания билан ўртоқлик ўйинини ўтказишади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U20) шу йилнинг 10 июнь куни Чили, 12 июнь куни эса Испания ёшлар терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев кеча “Футбол шарҳи” кўрсатувида маълумот тарқатди.

“Навбатдаги йиғинни ўтказиш учун 5 июнь куни Испанияга жўнаб кетамиз. У ерда 10 июнь куни Чили ёшлар терма жамоаси билан, 12 июнь куни эса Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушамиз. Агар истасак, ташкилотчилар бизга 14 июнь куни ҳам яна бир ўйин ўтказиш имконини беришлари мумкин. Бу борда эса биз ўз ҳолатимиздан — футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб бир қарорга келамиз”, дейди А.Мусаев.

Ёшларимиз Туркияга 19 июнь куни жўнаб кетишни режалаштиришган. Улар 18 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қатар миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш баҳсини “Бунёдкор” стадионида томоша қилишади.

“Биз бутун жамоа бўлиб 18 июнь куни бўладиган миллий терма жамоамизнинг Қатарга қарши баҳсини стадиондан туриб томоша қиламиз, барчамиз уларга мухлислиқ қиламиз. Насиб қилса, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганини байрам қилиб, яхши кайфият билан 19 июнь тонгида Туркияга йўл оламиз. Ёдимда бор, БААдаги Осиё чемпионатида ярим финалга чиқиб олганимиздан кейин Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан миллий терма жамоамизнинг Теҳронда Эронга қарши баҳсини биргаликда томоша қилиб, жамоамизни қўллаб-қувватлагандик. Бундай ўйинлар ёшларга катта рағбат вазифасини ўтайди. Ахир ҳамма нарса миллий терма жамоамиз учун қилинади. Яқин йилларда улар ҳам миллий терма жамоа аъзосига айланиб, мана шундай натижаларга эришишни орзу қилишади”, дейди Аҳмаджон Мусаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:06, 28.05.2013.
Ўқилди: 3796 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.