"Ал-Ҳилол" бразилиялик юлдузи Неймарни Саудия лигасида рўйхатдан ўтказмаслик фикрини давом эттирмоқда. Бу ҳақда «UOL» нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, қанот ҳужумчиси шартномасининг қолган 6 ойини бажаришга қарор қилса, Осиё чемпионлар лигасида ўйнаши мумкин.
Риёдликлар Неймарни 2023 йилда "ПСЖ"дан 90 миллион еврога сотиб олганди.