Кириш Регистрация

22 минг кишилик «Навбаҳор» стадиони учун 30 миллиард сўм сарфланади

Баҳо:
+ | -

Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» марказий стадионидаги таъмирлаш ишлари Мустақиллик байрами арафасида якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Наманган вилояти бўлими ижрочи директори Машрабжон Алихонов «Футбол Экспресс» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Алихоновнинг сўзларига кўра, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича таъмирланаётган стадион 20 минг томошабинга мўлжалланган бўлади, бироқ, ўриндиқлар сонини яна 2 мингтага кўпайтириш ҳам режалаштирилган. Директорнинг қайд этишича, келажакда стадионни янада кенгайтириш имконяитлари ҳам мавжуд бўлиб, кейинчалик иккинчи қават қилиб трибуналар қўшилиши мумкин. Кенгайтириш билан боғлиқ ишлар қайси даврга мўлжаллангани тўғрисида маълумот берилмаган.

Алихоновнинг қўшимча қилишича, стадионни капитал таъмирлаш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар миқдори тахминан 30 миллиард сўмни ташкил этади ва унда «барчаси жаҳон андозалари талаб даражасида» бўлади.

«Молиялаштиришнинг асосий қисми Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилмоқда. Бундай иншоот Наманган учун барпо этилаётган экан, вилоятдаги бир қатор ташкилотлар ҳам қўл қовуштириб туришгани йўқ», – деди Машрабжон Алихонов.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Президентининг 2011-2013 йилларда мамлакатда футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорига асосан, 2012 йилнинг мартигача Наманган шаҳридаги «Марказий» стадион реконструкция қилиниши керак эди. Қайд этиш жоиз, Намангандаги стадион ўз вақтида Ўзбекистондаги энг кўп томошабин йиғадиган ўйингоҳлардан бўлиб, 1990-йилларда «Навбаҳор» иштирокидаги ўйинларни кузатиш учун 40-50 минг атрофида томошабин йиғилган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:16, 28.05.2013.
Ўқилди: 6769 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик