«Наполи» жамоа бош мураббийлигига Рафаеэль Бенитеснинг тайинланганини расман тасдиқлади.
Кеча мураббийнинг расман иш бошлагани ҳақида клуб президенти Аурелио Де Лаурентис ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.
Мураббий бунгача «Челси», «Интер», «Ливерпуль», «Валенсия», «Осасуна», «Тенерифе» ва «Вальядолид» жамоаларида ишлаган.
«Валенсия» билан биргаликда Бенитес 2001/2002 ҳамда 2003/2004 йилги мавсумларда Испания чемпионлигини, 2003/2004 йилги мавсумда УЕФА кубогини, «Ливерпуль» билан 2004/2005 йилларда Чемпионлар лигасини, «Интер» билан Италия суперкубогини ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини, «Челси» билан Европа лигасининг бош совринини қўлга киритган.