"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати нега Испания Суперкубоги ярим финали учун таркибдан четлаштирилганига тушунмаяпти.
22 ёшли футболчи каталонияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган Бильбаонинг “Атлетик” клубига қарши ўйинда ҳатто захира ўриндиғида ҳам йўқ эди.
Cope хабарига кўра, Фати бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг уни таркибдан четлатиш қароридан ҳайратда қолган.
Форвард иштирок этишга тайёр эди - унинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчининг айтишича, "Барселона" қолиш истагига қарамай, уни сотиш ёки ижарага юбориш вариантини кўриб чиқади.