"Тоттенхэм" бош мураббийи Анже Постекоглу Антонин Кинскининг жамоадаги дебют учрашувидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
Бир неча кун олдин “шпорлар” билан шартнома имзолаган 21 ёшли чехиялик футболчи Лига кубоги ярим финалида “Ливерпул”га қарши ўйинда (1:0) ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Боз устига, дарвозабон рақибларининг еттита зарбасини қайтарди.
“Ажойиб, ажойиб. Шартнома имзолашдан олдин у билан гаплашганимда, ўзига ишонган одам эканидан ҳайратда қолдим.
Бугун мен унга жуда катта вазифани қўйдим - ярим финалда, эҳтимол, дунёнинг энг яхши жамоасига қарши ўйнаш.
У шунчаки ажойиб иш қилди. Энди биз клуб нега уни сотиб олишга интилаётганини тушунамиз”, деди Постекоглу ўйиндан кейинги интервьюсида.