Виржил ван Дейк "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ҳакамлик хатоси бўлганини айтди.
"Ливерпуль" Лига кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва ягона гол 86-дақиқада Лукас Бергвалл томонидан киритилди.
Бундан бироз аввал сариқ карточка олган швед футболчиси "қизиллар" ҳимоячиси Константинос Цимикасга нисбатан қўполлик ишлатганди. Бергвалл гол урганида грек ҳали майдонга қайтмаганди.
"Менимча, бу иккинчи сариқ карточка эканлиги аниқ эди. Аммо бир дақиқадан сўнг Бергваль ғалаба голини киритди.
Менимча, ҳакам хато қилди, мен ҳам унга айтдим. У буни хато деб ҳисобламайди, лекин менимча, бу бутунлай барчага равшан кўриниб турган эди.
Лайнсмен бор, тўртинчи ҳакам, ВАР ҳакамлари бор, лекин у иккинчи сариқ карточкани чўнтагидан чиқармади.
Бугунги мағлубиятга асосий сабаб шу бўлди демайман, лекин бу ўйиндаги муҳим лаҳза бўлди", деди “Ливерпуль” ҳимоячиси.