Нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс 2023 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келаётган "Милан"даги янги ролига ўрнашиб олди ва майдонда ўзига бўлган ишонч билан ҳаракат қилмоқда.
"Мен Кевин де Брюйнени, унинг барча видеоларини кўп кузатганман ва кузатишда давом этаман. Мен шундай ўйнашни хоҳлардим - ҳужумнинг якуний босқичида ёрдам бера оладиган ярим ҳимоячи у каби бўлиши керак", дея Рейндерснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда pianetamilan.it.