"Монако" расмий сайтида янги ўйин формаларини тақдим этди.
"Чекланган нашрдаги бу футболка Монаконинг ўзига хос услубига ҳурмат бажо келтиради, у князликнинг рамзий элементларидан илҳомланган. Катта олмослар князликнинг бой тарихини ўзида мужассам этган бўлиб, доимо мукаммалликка интилишни акс эттиради", — дейилади клуб хабарида.
“Монако” футболчилари Франция чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Нант”га қарши ўйинда ушбу либосда майдонга тушишади.