Жуд Беллингем декабрь ойи бошидан бери еттинчи голини урди.
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси "Мальорка"га қарши Испания Суперкубоги ярим финал учрашувида ҳисобни очди. У 63-дақиқада тўпни дарвозага йўллади.
1 декабрдан буён англиялик мадридликлар сафида 9 та ўйин ўтказди. Уларнинг 7 тасида битта гол уришга муваффақ бўлди. 2025 йилги ҳар икки ўйинда ҳам гол уришга муваффақ бўлди.