Кириш Регистрация

Агар "Барселона" де Йонгни сота олмаса, у ҳолда уни таркибдан чиқариб юборади

Баҳо:
+ | -1

"Барселона" агар ярим ҳимоячи Френки де Йонг шартномасини узайтирмаса, уни сотиш ниятида.

Нидерландиялик футболчи Каталония гранди билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти, амалдаги келишув эса бир ярим йилдан кейин тугайди. Diario Sport нашри хабарига кўра, агар янги шартнома бўйича музокараларда муваффақиятга эришилмаса, "Барселона" ярим ҳимоячини шу ой ёки ёзда сотмоқчи.

Худди шу ҳолатда, агар футболчи бошқа клубга кетишдан бош тортса, кейинги мавсумдан бошлаб жамоадан четлатилиши мумкин. Transfermarkt Френки де Йонгнинг нархини 45 миллион еврога баҳолаган. 27 ёшли футболчи ушбу мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида 15 та ўйин ўтказди.

Киритилди: 13:48, 10.01.2025.
Ўқилди: 4100 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.