Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Еврофутбол ҳам «оппоқ» эмас...

Баҳо:
+ | -

Газетамизнинг аввалги сонида «ПСМ Макассар» Индонезия чемпионати 16-туридан ўрин олган «Барито Пу­тер»га қарши ўйин охирида 3:2 ҳисобини сақлаб қолиш илинжидами, захирадан 12-футболчини майдонга туширгани, аммо бу айёрлиги кейинчалик фош бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Бу ҳолат Осиё футболи обрўсига катта минус, албатта. Лекин бунақаси профессионаллиги билан мақтанадиган еврофутболда ҳам кузатилган. Боз устига, Мальта ёки Фарер ороллари чемпионатида эмас, Бундеслигада. Яна узоқ ўтмиш эмас, яқиндагина...

Тушунарлики, умумтушунча бўйича Индонезия чемпионати профессионал футболнинг энг яхши намунаси эмас. Лекин шунга ўхшаш воқеа Европада биринчи қаторларда зикр этиладиган Бундеслигада, боз устига, нисбатан 2 йилча олдин содир бўлганига нима дейсиз? Одамнинг ишонгиси ҳам келмайди - «Бавария» воқеа марказида! Ҳа, 2022 йилнинг апрель ойида Мюнхен жамоасининг Бундеслигадан ўрин олган «Фрайбург»га қарши ўйинида катта «қовун» тушганди. Тафсилотларга тўхталсак, «Бавария»нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 85-дақиқада Кингсли Коман ва Корентин Толиссо ўрнига захирадан Марсель Забитцер ва Никлас Зюлени майдонга туширади. Шу тариқа ўйин давом этади. Лекин орадан кўп ўтмай, ҳакам Коман ҳамон майдонда эканлигини пайқаб қолади. Франциялик футболчи юзага келган жанжал шовқини остида дарҳол четга чиқиб кетади. Лекин факт шуки, «Бавария» 16 сония давомида майдонда 12 киши бўлиб қолганди.

Бундай «қовун» сабаби ҳам тезда аниқланади - «Бавария» вакили адашиб, захира ҳакамига 29-рақамли футболчи майдондан чиқиб кетиши кераклигини билдирган экан. Аммо таркибда бундай рақамли футболчи йўқ эди. Коман эса «11» остида ўйнаётганди. Гарчи бу адашмовчилик ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлсада, кичик жанжал кузатилади, барибир. Тўғри, бу вақтда 1:4 ҳисобида ютқазиб турган «Фрайбург» унча ғазабланмайди ва техник ғалаба талаб қилмайди. Лекин Бундеслигага апелляция беради, фақат хатони «кўрсатиб қўйиш» учун. Якунда «Бавария» жазоланмайди - расмийлар мюнхенликлар ғаразли ният эмас, балки эътиборсизлик (жумладан, захира ҳаками бепарволиги қайд этилади) оқибатида адашишганини маълум қилишади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:47, 11.01.2025.
Ўқилди: 1595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz