Миш-мишларга кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро яқин орада Саудия Арабистонига ўтиши мумкин.
Турли манбаларга кўра, Саудия чемпионати вакиллари бразилиялик учун жуда фойдали шартнома тайёрлаб қўйишган. "Ан-Наср" 32 ёшли футболчига асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда, аммо бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўринади.
Ар-Риёд клубининг ОАВ маслаҳатчиси "қизил иблислар"нинг юлдуз ярим ҳимоячисига қизиқиш ҳақидаги хабарларни рад этди: "Ан-Наср"нинг Каземиро билан музокаралари ҳақидаги матбуотда тарқалган барча хабарлар нотўғри", — дея Саудия гиганти вакилининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда United Stand.













