"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо сўнгги кунларда трансфер янгиликлари марказида бўлиб турибди. Матбуот 25 ёшли уругвайлик футболчини “Ювентус” ва Европанинг бошқа топ-клублари билан боғлаяпти.
Испаниянинг Sport.es нашри хабарига кўра, агар 55 миллион евро бўлса, "Барселона" Араухо бўйича таклифни қабул қилишга тайёр бўлади.
Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" Араухонинг трансферидан кўпроқ пул ишлаб олмоқчи экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.













