Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Қозоғистонлик блогер: "Ўзбекистонда футбол Қозоғистонга қараганда анча илгарилаб кетди"

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонлик бир блогер Ўзбекистон футболда улардан устун эканини айтди.

Қозоғистонлик блогер ва сценарий муаллифи Нурмахан Муканули Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши кутилаётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, баъзи қозоғистонликлар Европанинг топ-футбол клуби Ўзбекистон терма жамоасидан Франциянинг "Ланс" клубида ўйнайдиган футболчини сотиб олишга ҳозирлик кўраётганига ҳалигача ишонмаяпти.

"Футбол ҳақида гапирадиган бўлсак, ўзбеклар сезиларли даражада ўзиб кетишди ва олдинга ўтишди. Ҳозир Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиши мумкинлиги ҳақида гапиряпмиз. Ваҳоланки, бунгача ҳам ўзбекистонликларнинг 2010, 2014 ва 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти бўлган эди. Фақат бир оз омад етишмаётган эди.

Ўзбекистон 2014 йилни ҳамон эслайди, ўшанда терма жамоа тўплар фарқи, моҳиятан бир гол камлиги туфайли жаҳон чемпионатига чиқа олмаган ва Жанубий Кореяга мағлуб бўлганди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон биздан илгарилаб кетганини тасдиқлайди. Улар 1994 йилги Осиё ўйинларида ғолибликни қўлга киритиб, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, Париждаги Олимпиадада қатнашишди.

Шу боис, "Ўзбекистонликлар жаҳон чемпионатига қандай йўл олади?", "Бу қандай рўй бериши мумкин? "Ўзбек футболчиси АПЛ клубига ўтдими?" "Улар ҳаваскорга ўхшайди" каби саволлар туғилади" - деди Муканули ютуб каналида.

Киритилди: 22:40, 12.01.2025.
Ўқилди: 3478 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3897]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик