Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-1 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Барселона» «Реал»ни тор-мор этиб, Испания Суперкубогини қўлга киритди

Баҳо:
+1 | -

Испания Суперкубоги финал учрашуви якунланди. Соврин учун Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» жамоалари ўзаро майдонга чиқишди.

Ўйин Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги «Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити» нейтрал майдонида ўтказилди. Учрашувга Хесус Хил Мансано бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси хизмат қилди. «Барселона» «Реал»ни 5:2 ҳисобида тор-мор этди.  

Учрашувнинг бешинчи дақиқасида «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобни очди, унга Винисиус Жуниор ассистентлик қилди. «Барселона»нинг жавоб голини 22-дақиқада Ламин Ямал урди, унга Роберт Левандовски пас берди.

36-дақиқада Камавинга ўз жарима майдони ичида қоидабузарлик ишлатгани учун ҳакам ВАР ёрдамида "Реал" дарвозасига пенальти белгилади. Левандовски пенальтини аниқ амалга оширди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Рафинья бош билан зарба бериб, «кўк-анорранглилар»нинг устунлигини оширди. 45+10-дақиқада каталонияликлар қарши ҳужумда рақибни яна бир марта жазолашди:  ҳимоячи Алекс Бальде ҳисобни янада оширди — 1:4.

48-дақиқада Рафинья учрашувда дубль қайд этди. 57-дақиқада «Барселона» дарвозабони Войцех Щенсни қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Ушбу вазият учун белгиланган жарима зарбасини Родриго голга айлантирди — 2:5.

"Мадрид" ярим соатдан кўпроқ вақт давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаганига қарамай, қолган дақиқаларда рақиб дарвозасига йўл топа олмади.

«Барселона» Испания Суперкубоги тарихида энг кўп соврин қўлга киритган жамоа ҳисобланади. «Кўк-анорранглилар» 14-марта Суперкубокка эга чиқишди. Иккинчи ўринда «Реал» – 12 марта.

Испания суперкубоги, финал.
Реал Мадрид – Барселона 2:5 (1:4, 1:1)
Голлар: 1:0 – 5 Мбаппе, 1:1 – 22 Ямаль, 1:2 – 36, пенальти Левандовски, 1:3 – 39 Рафинья, 1:4 – 45+10 Бальде, 1:5 – 48 Рафинья, 2:5 – 60 Родриго.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 75), Рюдигер, Тчуамени (Модрич, 64), Васкес (Асенсио, 52), Камавинга (Себальос, 46), Вальверде, Беллингем, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 76), Родриго, Мбаппе.
Барселона – Шченсни, Бальде, Мартинес (Араухо, 28), Кубарси, Кунде, Педри, Касадо, Гави (Пенья, 59), Рафинья (Ферран Торрес, 79), Левандовски, Ямаль (Ольмо, 59).
Огоҳлантиришлар: Камавинга (35), Мартинес (45+8), Рюдигер (53), Винисиус Жуниор (55), Тчуамени (62), Асенсио (77), Левандовски (77), Араухо (87), Рафинья (89).
Четлатиш: Шченсни (56).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:14, 13.01.2025.
Ўқилди: 4283 марта.
Фикрлар: 98 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик