Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Испаниялик собиқ ҳакам Испания суперкубоги финалини бошқарган реферини танқид қилди

Баҳо:
+-1 | -2

Испаниялик собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес Испания Суперкубоги финалидаги баҳсли вазият бўйича ўз фикрини билдирди.

«Барселона» «Реал»ни (5:2) мағлуб этган ўйинда биринчи бўлим 4:1 ҳисобида тугади. Каталонияликларнинг тўртинчи голи биринчи бўлимга қўшилган 10-дақиқада урилди, ҳолбуки бош ҳакам Хесус Хиль Мансано 9 дақиқа қўшган эди.

«Местальяда Беллингемнинг машҳур голи бекор қилинган вазиятни эслайсизми? Бу ҳам Хиль Мансано ҳакамлик қилган ўйин эди! Ўша пайтда у «Бу охиргиси, ва ҳаммаси тугайди», деган эди. Ўшандан кейин ҲКҲ (Ҳакамлар техник қўмитаси) бу иборани қўлламаслик кераклигига қарор қилган. Чунки тўп хавфли ҳудудда қолиши мумкин ва агар яна нимадир содир бўлса, ўйин давом этади.

Бу ҳолатда бурчак тўпи тахминан 54.00 дақиқа ёки ундан кейин ишга туширилган бўлиши керак эди. Хўп. Менинг фикримча, «Реал» тўпни йўқотганидан сўнг, у майдоннинг қарши ярмида бўлганида, 100 метр олдинда ҳеч қандай хавф бўлмагани учун ҳуштак чалиниши керак эди. Қўшимча 9 дақиқа берилган – майли. Бурчакдан тўп тепишга рухсат берилди, чунки 54-дақиқа эди – яхши. Аммо ундан кейин 25-30 сония ўтиб, тўп қарши жамоа жарима майдонига етгунига қадар вақт ўтди. Буни тушунмайман.

«Валенсия» ва «Реал» ўртасидаги ўйинда Беллингемнинг ҳолатини эслайсизми? Бундай вазиятни такрорламаслик мумкин эди. Агар 55-дақиқага ўтганда «Реал» тўпни йўқотса ва сиз ҳуштак чалсангиз, ҳеч ким сизга эътироз билдирмайди! Балки у Иньиго Мартинес сабаб яна бир дақиқа қўшишни талаб қилгандир – буни ҳеч ким билмайди. Аммо менинг фикримча, у ҳуштак чалиши керак эди», – деди Итурральде.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:38, 13.01.2025.
Ўқилди: 7857 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик