Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Кучлилар сафида узлуксиз 27 мавсум ёхуд “Металлург”нинг элитадаги иштироклари тарихи

Баҳо:
+ | -

1997 йилги мамлакат биринчилигида иккинчи ўринни эгаллаган Бекободнинг “Металлург” футбол клуби Олий лига йўлланмасини қўлга киритди ва 27 мавсум давомида Элита сафида узлуксиз иштирок этди. Шу йиллар давомида Тошкент вилоятининг энг шимолида жойлашган саноатчилар шаҳри – Бекобод футбол ишқибозларига унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Бугунги қисқа ҳисоботимизда биз “Металлург”нинг Элитада босиб ўтган йўлига назар ташлаймиз.

“Металлург” 27 йил мобайнида кучлилар сафида 774 учрашув ўтказди. Шулардан 252 тасида ғалаба қозонди. 169 та учрашувда рақиблар билан очколарни баҳам кўрди. 353 та учрашувда эса имкониятни бой берди. Рақиблар дарвозасига 920 та тўп киритган “Металлург” ўз дарвозасидан 1152 та гол ўтказиб юборди.

Жамоанинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 6:0 бўлиб, бекободликлар уч марта шундай ҳисобда рақибларини доғда қолдирган: 2001 йилда “Семурғ” (Ангрен), 2006 йилда “Хоразм” ва 2016 йилда “Машъал” дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритган. “Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги мағлубияти 0:7 бўлиб, 2003 йили “Навбаҳор”га, 2004 йилда “Насаф”га ютқазган.

“Металлург”ни 27 йиллик Элита футболидаги иштирокида 15 нафар бош мураббий бошқарган. Шунингдек, 4 нафар бош мураббий вазифасини бошқарувчи мутахассислар хизматига таянилган. Жамоа рулида энг кўп ишлаган мураббий Рустам Мирсодиқов саналади. Рустам Тўхтамуродович бекободликлар рулида 11 йил бош мураббий сифатида меҳнат қилган. Ушбу маэстродан эстафетани қабул қилиб олган Андрей Шипилов энг мўътадил ва ижобий натижани кўрсатган мутахассис сифатида тарих саҳифаларига ўз исми шарифини муҳрлаган.

Қуйида “Металлург”нинг 1998 – 2024 йиллар мобайнида Олий лига ҳамда Суперлигада қайд этган натижалари билан танишинг, таҳлил қилинг ва хулоса чиқаринг...

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 23:22, 13.01.2025.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.