Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Барселона" Иньигонинг жароҳати сабаб Араухонинг трансферини блоклаши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Рональд Араухонинг трансферини блоклаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, уругвайлик ҳимоячига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Араухонинг ўзи жамоасини ўзгартирмоқчи. Клуб директорлари шу ҳафта учрашиб, эҳтимолий трансферни муҳокама қилишлари керак эди.

AS нашри хабарига кўра, келишувга Иньиго Мартинеснинг жароҳати тўсқинлик қилиши мумкин - испаниялик футболчи тахминан 5 ҳафтани ўтказиб юбориши хабар қилинганди. Агар текширувлар бу прогнозни тасдиқласа, "Блауграна" Араухони сотишдан бош тортиши мумкин.

Яқин кунларда бўлиб ўтадиган "Барселона" спорт комиссиясининг йиғилишида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штаби нима учун клуб 25 ёшли футболчини олиб қолиши кераклигини тушунтириши кутилмоқда.

Қайд этилишича, германиялик мутахассис ҳимоя марказида Эрик Гарсиядан кўра Араухони кўришни афзал кўради. Флик уругвайликдан кўра испанияликнинг кетишини маъқул кўради.

Киритилди: 05:09, 14.01.2025.
Ўқилди: 1001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6720]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3238]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2996]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2945]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2341]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2113]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2102]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2061]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1987]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик