Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳамон "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимочиси Нанига қизиқмоқда, дея хабар тарқатган Daily Star.
"Тўпчилар" португалиялик футболчи учун 15 миллион фунт стерлинг беришга тайёрлар. Маълумотларга қараганда, "МЮ" шартномаси келаси йил ёзида якунига етадиган 26 ёшли ярим ҳимоячини ушлаб қолмайди.
Нани ушбу мавсумда Англия чемпионатида атиги 11 ўйинда иштирок этди, битта гол ва 3та голли пас муаллифи бўлди.