Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ва Бразилия терма жамоаси хужумчиси Халк бразилиялик журналистлар билан суҳбатда Конфедерациялар кубоги-2013 ва Жаҳон чемпионати-2014 мусобақаларида "Селесао"нинг асосий таркибига доимо кира олишига ишонмаслигини айтиб ўтди.
"Бразилия терма жамоасида фақат Неймар илк дақиқалардан бошлаб хужум чизиғида ўйнашига кафолат бор. Мен ва қолган хужумчилар эса, Луис Фелипе Сколари танлаган тактикага қараб бошқа бир ёки иккита ўрин учун рақобатлашамиз. Мураббийимиз тажрибали мутахассис, шу боис мен унинг тўғри қарор қабул қилишига шубҳаланмайман", дейди Халк.













