Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Наполи" Гарначо вариантини рад этди, улар Вернерни ижарага олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Алехандро Гарначо "Наполи"га ўтишга рози эди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, душанба куни Италия клуби раҳбарияти вакиллари Барселонада "Манчестер Юнайтед" вингери агентлари билан учрашув ўтказишган. "Наполи" спорт директори Жованни Манна ва бош мураббий Антонио Конте Гарначони қадрлашади, аргентиналик футболчининг ўзи ҳам бу келишувга қарши эмас.

Қайд этилишича, неаполликлар футболчининг маоши талабини қондира олади – унинг "Манчестер Юнайтед"даги даромади, аввалроқ хабар қилинганидек, "ПСЖ"га ўтишга яқин турган Хвича Кварацхелиянинг маошига тенг.

Шу билан бирга, Гарначонинг "Наполи"га ўтишига "Манчестер Юнайтед"нинг молиявий талаблари тўсқинлик қилиши мумкин – манкунианликлар вингер учун 80 миллион евро атрофида пул талаб қилишмоқда. Неаполликлар бу суммани жуда юқори деб ҳисоблашмоқда ва бонуслар билан бирга бор-йўғи 45 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, "Наполи" Гарначога муқобил сифатида ҳуқуқлари "РБ Лейпциг"га тегишли бўлган Тимо Вернерни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 16:53, 15.01.2025.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [5958]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [5932]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5212]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4751]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [3626]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3419]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2900]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2856]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2104]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик