Кириш Регистрация

Франк Рибери: «Ҳатто Зидан ҳам мени «Реал»га ўтишга кўндиролмайди»

Баҳо:
+1 | -

"Бавария" ярим ҳимоячиси Франк Рибери ҳеч қачон "Реал"да ўйнашни хоҳламаслигини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ҳатто Зинедин Зидан ҳам уни "Қироллик клуби"га ўтишга кўндиролмайди.

"Ҳаттоки Зиданнинг ўзи чорласа ҳам, мени "Реал"га ўтишга кўндиролмайсизлар. "Бавария"да ўзимни жуда-жуда яхши ҳис қиляпман. Аминманки, у мени жуда яхши тушунди", дейди Рибери goal.com сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2012/2013 йиллар мавсумида "Бавария" Чемпионлар лигаси ҳамда Германия чемпионатида ғалаба қозонди. Бундан ташқари, мюнхенликлар 1 июнь куни Германия кубоги финалида "Штутгарт" билан куч синашишади.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 16:58, 29.05.2013.
Ўқилди: 4042 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.