“Ньюкасл” Англия чемпионатининг 21-турида “Вулверхэмптон” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0. "Магпилар" учун бу барча турнирлардаги қаторасига тўққизинчи ғалабадир.
Швециялик ҳужумчи Александр Исак иккита гол урди ва Энтони Гордонга голли узатма ҳам берди.
"Ньюкасл" 38 очкога эга ва АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. "Вулверхэмптон" 16 очко билан 18-ўринда бормоқда.