Кириш Регистрация

«Футболчининг нархи бир йилда 400 бараварга ошди — ишониш қийин». Россиялик журналист Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг машҳур спорт портали “Манчестер Сити” клубига ўтиши аниқ бўлган Абдуқодир Ҳусановнинг нархи бир йил ичида кескин ошганига эътибор қаратди.

“Совецкий спорт” янгиликлар портали Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз таассуротларини бўлишди.

“Атиги бир ярим йил ичида Абдуқодир Ҳусановнинг нархи 100 минг евродан 40 миллион еврога кўтарилди.

Бир йил ичида нарх 400 баробарга ошиши — шундай бўлиши мумкинми? Афтидан, шундай. Абдуқодир Ҳусанов – оддийгина талаффуз қилиш қийин исмга эга ўзбекистонлик футболчи эмас, балки январь ойининг бошидаги асосий янгиликларнинг қаҳрамонларидан бири. 2023 йил июль ойида “Ланс” ҳимоячини Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубидан замонавий футбол мезонлари бўйича кулгили нарх – 100 минг еврога сотиб олган эди.

Ҳусановнинг Франция чемпионатидаги биринчи мавсуми, яъни янги даражага мослашиш даври унчалик ажойиб бўлмади, лекин ёмон ҳам эмас. Аммо ўшандан бери ҳимоячи ўз ўйинида улкан прогрессни намойиш этди.

Жорий мавсумда Ҳусанов ўтган мавсумга қараганда кўпроқ вақт майдонда бўлди. Бундан ташқари, унинг ўйин сифати ва қарор қабул қилиш даражаси сезиларли даражада ошди. Шу сабабли энг кучли клублар футболчига қизиқиш билдиришга шошилди.

Айни пайтда ҳимоячи Лига 1 да тўпни олиб қўйишлар сони бўйича энг яхши бешликдан жой олган – 26 марта. Бу унинг ўйинни тушуниш даражаси юқори эканидан далолат беради. Шунингдек, у 56 бор ҳужумларни “тозалаш”да иштирок этган. Кўпчилик Ҳусановнинг ишончлилигини алоҳида таъкидламоқда – жорий мавсумда “Ланс” унинг хатосидан кейин гол ўтказиб юбормаган.

Октябрь ойида у Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди – бу футболчининг яна бир ютуғи” – дейилади мақолада.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Ланс” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” билан 2029 йилгача шартнома имзолашга келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Трансфер суммаси — 40 миллион евро.

Маълумот учун, “Ланс” Ҳусановни 2023 йил июль ойида “Энергетик-БГУ”дан 100 минг еврога сотиб олганди.

Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди. Унинг француз клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:13, 16.01.2025.
Ўқилди: 4183 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик