"Астон Вилла"нинг таянч ярим ҳимоячиси Амаду Онана Англия Премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши ўйинда жароҳат олди.
23 ёшли бельгиялик футболчи биринчи бўлимни охиригача якунлай олмади, шу сабаб 37-дақиқада унинг ўрнини Ламар Богарде эгаллади. Эслатиб ўтамиз, телевизион эфирда Онана жароҳат олган эпизод кўрсатилмаган, аммо у майдонни оқсоқлаб тарк этган.
Онана жорий мавсумда барча турнирларда 21 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.