"Барселона" яна Ла Лига ўйинида ғалаба қозона олмади. Бу сафар "кўк-анорранглилар" "Хетафе" билан меҳмонда дуранг ўйнашди – 1:1.
Ханс-Дитер Флик шогирдлари лигадаги сўнгги саккиз ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонишган. Каталония гранди ҳозирда 39 очкога эга бўлиб, сўнгги 20 йилдаги 20 тур давомидаги иккинчи энг ёмон натижа ҳисобланади, деб хабар беради Opta. "Барса" бундан ҳам камроқ очкони фақат 2021/22 йилги мавсумда қўлга киритганди (32).
"Барселона" айни дамда турнир жадвалида пешқадам "Атлетико"дан 5 очко, бир ўйин кам ўтказган "Реал"дан 4 очко ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда.













