Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Чуст-Пахтакор»га техник мағлубият ёзилди

Баҳо:
+ | -

"Чуст-Пахтакор" ПФК (Чуст) ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан жазога тортилди.

Ўзбекистон биринчилиги биринчи босқич 12-турининг 0:0 ҳисоби билан якунига етган "Чуст-Пахтакор"-"Косонсой" ўйинида мезбонлар таркибида 4та сариқ карточкаси бўлган С.Аллаев майдонга тушган. ПФЛ Регламентининг 4-бўлим, 4.27 пунктига асосан, ушбу ўйинда "Чуст-Пахтакор"га техник мағлубият, "Косонсой"га техник ғалаба ёзилди.

Ушбу учрашувдаги голлар бекор қилинди. Аммо огоҳлантириш ва четлатишлар ўз кучида қолади.

Шунингдек, интизом кодексининг 5-бўлим 5.22 бандига асосан, "Чуст-Пахтакор" ПФК молиявий жаримага ҳам тортилган.

С.Аллаев жамоасининг келгуси учрашувини ўтказиб юборади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 10:34, 30.05.2013.
Ўқилди: 3309 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик