"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Коул Палмернинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.
22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи "Вулверхэмптон"га (3:1) қарши ўйинни асосий таркибда бошлаб, 84-дақиқада Жоау Феликсга алмаштирилди.
"Коул тўпиғидаги озгина жароҳат билан ўйнади. Бугун у ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди, етакчиликни намойиш этди", - деди Мареска.













