"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоанинг мусиқа остидаги машғулотлари ҳақида фикр билдирди.
"Бу биз кўп йиллар давомида машқ қилиб келаётган нарсамиз. Мусиқа - бу темпни ошириш ва машғулотларда эришмоқчи бўлган муайян мақсадларга эришиш учун машғулотларимиз элементларидан бири, менимча, бу футболчиларга ёқади", - деди Артета клуб матбуот хизматига.
22 турдан сўнг, "Арсенал" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда, пешқадам "Ливерпул"дан 6 очко ортда қолмоқда.













