Учрашув 1 соат 22 дақиқа давом этди. Жокович ва Зверев ўртасидаги ўзаро ўйинларда сербиялик теннисчи устунликка эга – 8:5.
Жокович чорак финал мобайнида олган жароҳати сабабли ярим финал учрашувини охиригача етказа олмади. У ўйин давомида оғриқ қолдирувчи дори қабул қилди.
Шу тариқа, Зверев илк бор ушбу мусобақа финалига чиқди. Шу билан бирга, у ўз фаолиятида учинчи марта “Катта дубулға” турнири финалига йўл олди (бунгача “Ролан Гаррос” ва US Open финалида мағлуб бўлган). У энди финалда италиялик Янник Синнер ёки америкалик Бен Шелтон билан тўқнаш келади.