Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтаётган U17 терма жамоалари ўртасидаги анъанавий "Каспий кубоги" мусобақасининг иккинчи кунида ҳам ўйинлар голларга бой тарзда кечди. Қувонарлиси, Ўзбекистон ўсмирлари иорданиялик тенгдошлари устидан йирик ҳисобда устун келди.
Темур Олимхўжаев шогирдлари рақиб дарвоза томон 7 марта аниқ тўп йўллаш билан бирга ўз дарвозалари даҳлсизлигини ҳам сақлаб қолдилар.
Қолган ўйинларда уччала қўшнимиз ҳам мағлубиятга учради. Жамоамиз таркиби ва бошқа маълумотлар билан кейинроқ таништиришга ҳаракат қиламиз.
"А" гуруҳи
29.05. «Байил Арена». Озарбойжон - Қирғизистон - 7:0 (3:0)
30.05. «Далға Арена». АҚШ-Қирғизистон - 11:0 (7:0)
"В" гуруҳи
29.05. «Далға Арена». Болгария - Қозоғистон - 13:0 (5:0)
30.05. «Байил Арена». Қозоғистон - Грузия - 1:13 (1:3)
"С" гуруҳи
29.05. «Далға Арена». Туркия - Иордания - 4:0 (3:0)
30.05. «Байил Арена». Иордания - Ўзбекистон - 0:7 (0:3)
"D" гуруҳи
29.05. «Байил Арена». Уругвай - Тожикистон - 3:0 (3:0)
30.05. «Далға Арена». Тожикистон - Япония - 1:3 (0:2)
Эртанги ўйинлар тақвими:
17:00. «Далға Арена». Ўзбекистон – Туркия
17:00. «Байил Арена». Япония – Уругвай
20:00. «Байил Арена». Озарбойжон – АҚШ
20:00. «Далға Арена». Грузия – Болгария