Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Фелипе Мело фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Бугун мен ҳаётимнинг энг муҳим бобларидан бирини якунлаяпман: футболчилик фаолиятимни. Бу ажойиб йиллар, жанглар ва ютуқларга тўла, лекин энг муҳими, мен ҳар бир қадамда Худонинг режаси амалга ошаётганини кўрган йиллар эди.

Мен бошдан кечирган ҳамма нарса, ҳар бир лаҳза Худонинг қўли билан бошқарилади ва мен севган ишимни қилиш шарафидан чексиз миннатдорман" - деди 41 ёшли бразилиялик.

Мелонинг сўнгги клуби "Флуминенсе" бўлиб, у билан 2023 йилда Либертадорес кубогини ютган. Шунингдек, у "Палмейрас" билан ушбу турнирда икки марта ғалаба қозонган.

Фелипе "Альмерия", "Фиорентина", "Ювентус", "Интер", "Галатасарой" ва бошқа жамоалардаги ўйинлари билан танилган. Ярим ҳимоячи Бразилия терма жамоаси сафида 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

"Галатасарой" билан Мело икки марта Туркия чемпиони бўлди ва Туркия кубогини ҳам қўлга киритди. Бразилия терма жамоаси билан 2009 йилги Конфедерациялар кубогини қўлга киритди.

Киритилди: 21:32, 24.01.2025.
Ўқилди: 3097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.