Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

ЎФА раҳбарияти Доҳада Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Баҳо:
+2 | -

Айни кунларда Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Доҳада Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Хитой мезбонлик қиладиган мусобақада жамоамиз гуруҳ босқичида Индонезия, Яман ва Эрон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

ЎФА раҳбарияти кеча ёшлар жамоамиз билан учрашди. Унда жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Ўзбекистон турнирнинг амалдаги ғолиби эканлиги, терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши зарурлиги таъкидланди. Бу борада ассоциацияси томонидан барча шароитлар ташкил этиб берилгани айтилди. Бир жамоа бўлиб, аҳилликда юқори натижа қайд этишларига ишонч билдирилди.

"Бу каби мусобақалар сиз учун катта имкониятлар эшикларини очиб, кейинги профессионал фаолиятингизда улкан бурилиш ясаши мумкин. Буни Абдуқодир Ҳусанов мисолида ҳам кўришимиз мумкин. У айнан Осиё кубогидаги ёрқин ўйинлари орқали хорижий клублар эътиборига тушганди", — деди Равшан Ирматов.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмаси берди.

Маълумот учун, жамоамиз бугун Доҳадаги йиғинни якунлаб Тошкентга йўл олди. 27 январь куни эса мусобақа олдидан сўнгги йиғинни ўтказиш учун Хитойга жўнаб кетади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 07:56, 25.01.2025.
Ўқилди: 1644 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5730]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5382]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3937]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3780]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3088]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2198]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2020]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1995]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1944]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1890]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик