"Реал Мадрид" кетма-кет тўртинчи марта ғалаба қозонди.
Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лиганинг 21-турида "Вальядолид"ни мағлуб этишди (3:0).
18 декабрдан буён мадридликлар 10 ўйин ўтказиб, 9 марта ғалаба қозонишган. Уларнинг ягона мағлубияти Испания Суперкубоги финалида "Барселона"дан қабул қилиб олинди - 2:5.
29 январь куни "Реал" Чемпионлар лигаси доирасида "Брест" меҳмони бўлади.













