"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор Ла Лига доирасида "Вальядолид"га қарши ўйинда (3:0) жамоадоши Килиан Мбаппенинг учта голига ижтимоий тармоқ орқали жавоб берди.
Винисиус Мбаппенинг учинчи голини нишонлаётгани акс этган видеони жойлади ва шундай деб ёзди: "3х. Менга бундай гол нишонлашлар ёқади".
Эслатиб ўтамиз, Килиан "қироллик" клубига 2024 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. У Франциянинг "ПСЖ" клубидан текинга ўтди.