"Манчестер Юнайтед" Рубен Аморим қўл остида ўзининг энг яхши натижаларини кўрсатмоқда.
Бугун манкунианликлар АПЛнинг 23-турида "Фулхэм"ни мағлуб этишди – 1:0.
16 январдан бери улар "Саутгемптон" (3:1) ва "Рейнжерс" (2:1)ни ҳам мағлуб этишди ва "Брайтон"га (1:3) мағлуб бўлишди. 4 учрашувда 3 та ғалаба Аморим бош мураббий этиб тайинланганидан бери энг яхши давр ҳисобланади.
30 январь куни "Манчестер Юнайтед" Европа лигаси доирасида ФКСБ билан учрашади.













