"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Маркус Рэшфорд ҳақидаги саволга жавоб берди.
27 ёшли форвард якшанба куни бўлиб ўтган АПЛ доирасидаги "Фулхэм"га қарши ўйинда "қизил иблислар" таркибида яна бир бор майдонга тушмади.
"Мен ҳар куни бор кучини сарфламайдиган ўйинчидан кўра, дарвозабонлар мураббийига эга бўлишни афзал кўраман. Мен бу борада ўзгармайман", деди Аморим.













