Кириш Регистрация

"Арсенал" ўз футболчисининг қизил карточкаси борасида апелляция берди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" Майлз Льюис-Скеллининг қизил карточкаси учун апелляция берди.

Ярим ҳимоячи АПЛнинг 23-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га (1:0) қарши ўйинда майдондан четлатилган эди. Льюис-Скелли қарши ҳужумни тўхтатмоқчи бўлиб, Мэтт Доэртига қўполлик билан ҳаракат қилди ва ҳимоячини майдонга йиқитди. Учрашув бош ҳаками Майкл Оливер 18 ёшли футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Ҳакамлар ҳайъати ҳакамнинг майдонда қабул қилинган қарорини ва кейинги ВАР текшируви натижасини тасдиқлади.

BBC нашри хабарига кўра, "Арсенал" Льюис-Скеллининг қизил карточкасига қарши чиқди. Агар апелляция қаноатлантирилмаса, футболчи учта ўйинни ўтказиб юборади - АПЛ доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Лестер" ва Англия Лига кубоги ярим финали доирасида "Ньюкасл"га қарши жавоб ўйинини.

Киритилди: 20:36, 28.01.2025.
Ўқилди: 1063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.