"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо жамоаси Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ким ўйнаши ҳақида ўйламаяпти.
"Бенфика", "Брест", "ПСЖ" ёки "Монако"? Рақибимиз ким бўлиши муҳим эмас. Биз фақат ўз ишимизни қилишимиз керак", деб жавоб берди Араухо ўйиндан кейин берган интервьюсида.
1/8 финал ўйинлари 4-5 ва 11-12 март кунлари бўлиб ўтади. Ундан олдин "Барселона" уни четлаб ўтишга муваффақ бўлган дастлабки плей-офф босқичи бўлади.