Кириш Регистрация

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Латвия футбол федерацияси президенти билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 30 январь санасида Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Латвия футбол федерацияси президенти Вадим Лашенко билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тимур Раҳмонов ҳамроҳлигида ўтган учрашув давомида ҳар икки давлат футзал федерациялари ўртасида қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш борасида келишиб олинди. Шунингдек, Вадим Лашенко меҳмонларни Латвия футбол федерацияси инфратузилмаси ва спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийлари Латвияда малакасини ошириши ҳамда у ердаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиши учун имконият яратиб бериш, шу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Латвия футзал терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этиш борасида қарор қабул қилинди.

Таъкидлаш лозим, 2023 йил июль ойида Вадим Лашенко қитъада футзал ва соҳил футболини ривожлантиришга жавобгар бўлган УЕФАнинг футзал ва соҳил футболи бўйича Қўмитаси раҳбарлигига тайинланган. Натижада, у УЕФА қўмитаси раислигига тайинланган биринчи латвияликка айланган.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича "Евро-2026" мусобақасига Литва ва Латвия мезбонлик қилади.

Киритилди: 17:52, 30.01.2025.
Ўқилди: 685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик