Янги мавсумни Пролигада ўтказадиган «Олимпик» жамоамси тажрибали мутаҳассис, австралиялик Мирко Еличич билан келишувга эришди.
59 ёшли мураббий бу йил олимпиячиларни бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади. Еличич мураббий сифатида 3 маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.