Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Равшан Ҳайдаров: «Динамо» кўпроқ ғалабага лойиқ эди»

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган “Динамо” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб бериб ўтишди.

“Албатта бизни турнир жадвалидаги ўрнимиз фақат ғалабага ундар эди. Шундан келиб чиқиб ҳужумда фаол ўйнашимиз талаб этилар эди ва шундай ҳам бошладик . Фақатгина дастлабки дақиқадаги ҳужум “Навбаҳор” ҳимоячиларининг катта меҳнати эвазига қайтарилди. Тўп дарвоза чизиғида қолиб кетди. Бу вазиятда яққол голдан маҳрум бўлдик. Ундан ташқари бу иссиқ ҳавода йигитлар кучини чамалай олади. Шунинг учун биринчи бўлимнинг ўрталарига келибоқ ўйин тенглашди.

Иккинчи бўлим ҳам фақат босим уюштириш керак эди ва уюштириб қарши ҳужумдан битта гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг қатор-қатор вазиятлар ва фақат биттасидан фойдалана олдик.

Бугунги дурангга биз лойиқ эмас эдик. Бизда шунча имконият бўлди ва ғалабага кўпроқ лойиқ эдик. Бир очко ишладик эмас , икки очко йўқотдик” – дея ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди “Динамо” жамоаси мураббийи Равшан Ҳайдаров.
 
— “Динамо” нинг кейинги давра ўйинлари учун қайси футболчиларни олиб қолишни мақсад қилиб турибсиз. Жамоада кўпчилик футболчилар Олий лига савиясидаги футболчилардек кўринмаяпти.
— Ҳозир бу саволга жавоб бериш мавриди эмас. Бу провакацион савол. Ҳали биринчи давра охиригача кўп учрашувлар бор. Менинг биринчи қиладиган ишим мавжуд футболчилардан имкон қадар фойдаланишдир. Бирон нарса десам кимнидир имкониятига салбий таъсир бўлиб қолиши мумкин. Ҳозирча шулар билан чекланишга мажбурмиз ва иккинчи даврада таркибни кучлилар билан бойитишга ҳаракат қиламиз.
 
— Агар сизга Самарқанд футболини топширса сиз биринчи бўлиб нимани ўзгартирган бўлар эдингиз?
— Бугунги ўйин ҳақида гапиришни истар эдим. Бу жуда катта савол ва бунинг учун жуда катта интервю керак бўлади. Бу ҳақида ўйиндан сўнг бафуржа гаплашсак тўғрироқ бўлар эди.
 
— Жамоа йигирма кунлик таътилдаги тайёргарлиги қандай олиб борилади?
— Дастлаб футболчиларга уч кунга рухсат берамиз ва шундан сўнг Тошкентда тўпланамиз. Тайёргарликни биринчи босқичини шу ерда ўтказиб, сўнг Самарқандга қайтамиз. У ерда бир қатор назорат учрашувлари белгиланган ва футболчиларни жисмоний тайёргалигини ошириб сўнгра йиғинни якунлаймиз. Самарқандда ҳам “Насаф”га қарши тайёргарликни олиб борамиз.

Манба: www.samfutbol.uz
Киритилди: 23:33, 31.05.2013.
Ўқилди: 3045 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.