Лондоннинг "Вест Хэм" клуби Саудия Арабистонидан бўлаётган таклифларга қарамай қанот вингери Муҳаммад Кудусни қишда сотмайди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Кудуснинг "болғачилар" билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. «Transfermarkt» уни 50 миллион еврога баҳоламоқда.