Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

1 июнь – «Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни»

Баҳо:
+10 | -

Бугун, 1 июнь - «Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни» муносабати билан юртимизда болалар спортига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳамда болалар спортида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтишни лозим топдим.

Мамлакатимизда болалар спортига катта эътибор қаратилмоқда. Республикамизда жисмоний тарбия ва спорт билан боғлиқ қонунларнинг қабул қилинганлиги жисмоний маданият ва спортни ривожлантиришга, айниқса, болалар спортига кенг йўл очиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрда қабул қилинган Фармони, «Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 октябрдаги қарори республикамизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилган йўналишда ташланган энг муҳим қадамлардир.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топишида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни беқиёсдир. Шу боис, мамлакатимизда спорт, хусусан болалар спортини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар замирида Ватанимиз равнақи, халқимизнинг порлоқ келажагига дахлдор юксак, эзгу мақсадлар мужассам. Юртбошимиз томонидан ёшларининг ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилган Ўзбекистонимизда чин иқтидор соҳиблари доимий эътиборда. Яратилиб берилган қулай шарт-шароитлар боис спортчиларимиз орасидан Осиё, Жаҳон ва Олимпиада мусобақалари ғолиблари етишиб чиқмоқда.

Ҳеч кимга сир эмаски, болаларимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмасдан вояга етиши, спорт соҳасида барча ютуқларнинг пойдевори бўлмиш болалар спортини ривожлантириш биз катталарнинг зиммасига юкланадиган янада масъулиятли вазифаларнинг бири деб ҳисоблайман. Шу билан бир қаторда, давлатимиз томонидан ёшлар ўртасида спортни оммавийлаштиришга, айниқса болалар спортини ривожлантиришга, нуфузли мусобақаларни ташкиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Спортга нафақат ўсиб келаётган ёш авлод саломатлиги ва жисмоний етуклиги гарови, айни пайтда ўсмирлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишнинг самарали воситаси сифатида ҳам қаралади. Ёш авлодни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялашда спорт турларининг аҳамияти катта. Улар мустақил Ўзбекистон байроғини халқаро спорт ареналарида юқори кўтариб, халқимизнинг ғурур ва ифтихорига айланмоқда.

Президентимиз айтганидек, фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати ва фаровон келажагини қуриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш устувор вазифалардан биридир.

Мен ҳам ўз ўрнида юртимиздаги барча болаларни 1-июнь «Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни» байрами билан табриклайман. Улар ҳар доим ота-онаси бахтига соғ-саломат юришсин, илоҳим.

Абдумажид  Қодиров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:28, 01.06.2013.
Ўқилди: 14944 марта.
Фикрлар: 245 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.