Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?

Баҳо:
+ | -

Суперлига янги мавсумига бугун қуръа ташланади. Маросим 18:00 дан бошлаб Futbol TV орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

Биринчи навбатда жорий мавсум учун қабул қилиб олинган ва ҳозирга қадар тўлиқ тайёр ҳолатга келмаган стадионлар рўйхати билан таништириб ўтамиз. Айни вақтда 11 та стадион учрашувларни қабул қилишга тайёр. Яна 3 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлиб, улар шу йилнинг апрель ойига қадар тайёр бўлиши кўзда тутилган. Айнан шу жиҳат қуръага ўз таъсирини кўрсатади.

Суперлигага одатга кўра Бергер тизимида қуръа ташланади. Бунда 16 жамоага тушиши мумкин бўлган ҳар бир рақамнинг ўз жуфти мавжуд ва ўзаро жуфт рақамлар қуйида акс этган. Шунингдек, мусобақанинг илк турида ўзаро тўқнаш келадиган рақамлар кўрсатилган.

Майдони тайёр бўлмаган клублардан "Қўқон-1912" ҳамда "Қизилқум" масаласи нисбатан яқин ҳудудлардаги стадионлар орқали ҳал этилган. Бироқ мавсумнинг қолган қисмини Бухоро шаҳрида давом эттириши кутилаётган "Бухоро" ва "Машъал" клублари илк турларни мос равишда "Пахтакор" ва ОКМК клублари майдонида ўтказиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, улар аввалига "Пахтакор" ва ОКМК клублари билан жуфтлик ҳосил қилиши, кейинчалик эса ўзаро жуфт жамоага айланиши лозим. Сир эмаски, жуфт жамоаларни ажратиб олиш негизида муайян турда улардан бири ўз майдонида, иккинчиси эса сафарда тўп суришини таъминлаш ётади. "Бухоро" ва "Машъал" клубларининг бир неча тур давомида бошқа клублар билан, кейинчалик эса ўзаро жуфт бўлишида мазкур қоидани ўзгартирмайдиган фақатгина икки рақам мавжуд: 1 ва 8. Шундан келиб чиқиб, қуръанинг илк босқичида "Бухоро" ва "Машъал" клублари мазкур икки рақамдан бирига эга чиқиши таъминланади. Ўз-ўзидан Пахтакор ва ОКМК мавсум стартида улар билан бир аренадан фойдаланиши инобатга олиниб, улар мос равишда 9 ҳамда 16 рақамлари билан юзлашади.

Англашилинадики, дастлабки турда "Машъал" ва "Бухоро" жуфтлигига ҳар қандай ҳолатда ҳам ОКМК ва "Пахтакор" жуфтлиги рақиб бўлади. Бироқ илк тур айнан қандай кўринишда бўлиши қуръа ёрдамида аниқланади. Шунингдек, "Бухоро" ва "Машъал" дастлабки турларни Тошкент ҳудудида ўтказиши инобатга олиниб, тенгликни таъминлаш мақсадида улар 2-даврада рақибларини ўз майдонида қабул қилиши таъминланади ҳамда илк турдаги икки тўқнашувда мезбон-меҳмон ўрни алмашади.

Қуръанинг иккинчи босқичида яна уч жуфтлик жамоалари ўз рақамига эга чиқиши таъминланади. Яъни, "Қўқон-1912", "Қизилқум", "Шўртан" клубларининг стадиони тайёр бўлгунича, уларнинг мос равишда Фарғона, Самарқанд ҳамда Қарши шаҳарларида тўп тепиши инобатга олинади. Мазкур 6 клуб учун рақамлар саралаб олингач, қуръанинг учинчи босқичига ўтилади.

Суратдан англашилганидек, жуфтлик ҳосил қилмаган қолган 6 та клуб учинчи босқичда ўз рақамига эга чиқади. Бу босқичда клублар номи солинган шарчалар аллақачон саватда бўлади. Иккинчи саватга эса шу вақтгача 10 та клубга насиб қилмаган ва ортиб қолган 6 та рақам алоҳида кўрсатилган ҳолда жойлаштириб чиқилади.

Маълумот учун, "Қўқон-1912", "Бухоро", "Машъал", "Қизилқум каби" клублар қачон ўз майдонига қайтиши фақатгина уларнинг ўзига боғлиқ. Агар стадионлар 23-февраль санасига қадар Лига томонидан қабул қилиб олинса, улар мавсумни ўз уйида ҳам бошлаши мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам "Бухоро" ва "Машъал" илк турни меҳмонда ўтказиши масаласига ўзгартириш киритилмайди.

Қуйида эса 1-давранинг тўлиқ тақвими қандай кўринишда бўлиши келтириб ўтилган. Қуръадан кейинги ҳафтада Лига учрашувлар саналарини эълон қилади.

Киритилди: 10:37, 01.02.2025.
Ўқилди: 2252 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.