"Арсенал" ноябрь ойи бошидан буён АПЛда мағлубиятга учрамаяпти.
Бугун Микель Артета жамоаси 24-турда "Манчестер Сити"ни 5:1 ҳисобида тор-мор қилди.
"Канонирлар"нинг чемпионатдаги сўнгги мағлубияти 2 ноябрда "Ньюкасл"га (0:1) қарши ўйинда қайд этилган эди. Ўшандан бери улар 9 та ғалаба ва 5 та дуранг натижасига эришди.
14 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия "Арсенал"нинг 2018 йилдан бери энг яхши кўрсаткичи ҳисобланади. Ўша пайтда жамоани Унаи Эмери бошқарган эди.













