Кириш Регистрация
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид 2-3 Осасуна
20/04 17:45 Андижон 1-2 Динамо
20/04 18:00 Эмполи 2-2 Венеция
20/04 18:00 ОКМК 3-2 Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм 1-2 Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед 0-1 Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич 0-4 Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
20/04 20:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
20/04 20:30 Лестер 0-1 Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья 1-0 Интер
20/04 21:30 Севилья 1-1 Алавес
20/04 23:45 Милан 0-1 Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 15:30 Торино - Удинезе
21/04 18:00 Кальяри - Фиорентина
21/04 20:00 Сурхон - Навбаҳор
21/04 21:00 Женоа - Лацио
21/04 23:45 Парма - Ювентус
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

«Навбаҳор» футболчилари Суперлига қуръаси ҳақида қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -

Куни кеча футбол бўйича 2025-йилги мавсум Суперлига мусобақасига қуръа ташланди. Унга кўра, "Навбаҳор" жамоаси дастлабки турда ўз майдонида "Динамо"ни қабул қиладиган бўлди. "Лочинлар"нинг бир қатор етакчи футболчиларининг қуръа борасидаги фикрлари билан қизиқдик ҳамда қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азимжон Аҳмедов:  
- Қуръа жамоамиз учун омадли бўлди, деб ўйлайман. Менимча, ҳамма жамоалар ҳам дастлабки турни ўз майдони, мухлислари қаршида ўйнашни орзу қилишган бўлса керак. Биз ҳам илк ўйинни Наманганда ўтказишимиздан хурсандмиз. "Динамо" ҳам яхши шаклланган, ўз услубига эга жамоа. Шунинг учун мазкур бўлажак учрашув томошабоп, қизиқарли тарзда кечади, деб ўйлайман. Самарқандликларга қарши кечадиган ўйинларимиз доимо қизиқарли тарзда ўтган. Мавсум стартида мухлислар учун чиройли ўйин намойиш этиб, уларни хурсанд қилишга боримизни беришимиз керак ва бунга астойдил ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, биринчи турда мухлислар бизга далда бўлишади.

Мирзоҳид Ғофуров:  
- Наманганда "Навбаҳор" либосида футбол ўйнашни соғинганман. Миллий чемпионатимиз бошланишини интиқлик билан кутаяпман. Шу сабабли, биринчи турни ўз майдонимизда ўйнашимиз яхши бўлди. Ўйлайманки, наманганликлар ҳам футболни жуда соғиниб, Суперлига баҳслари бошланишини интиқиб кутмоқдалар. Биринчи турда Намангандаги стадиондаги атмосферани тезроқ кўришни истайман. Биринчи тур баҳсини Наманганда ўтказишимизни истагандим. Биринчи турда уй стадионимизда ўйнашимиздан хурсанд бўлдим. Қуръага тўхталадиган бўлсам, рақиб танлаш ноўрин деб ҳисоблайман. Сабаби, мавсум давомида барибир ҳамма жамоалар билан ўйнашга тўғри келади. Фалон жамоа билан фалон турда ўйнашни танлаб бўлмайди. Шунинг учун 1-турда қайси жамоа рақиб бўлишини унчалик ўйламагандим. Фақат бир нарсани хоҳлаганимни такрор айтаман, илк ўйинимиз Наманганда бўлишини жуда хоҳлагандим ва бу амалга ошди.

Забихулло Ўринбоев:  
- Ассалому алайкум! Қуръа ҳақида гапирсам, биз учун омадли келди, деб ўйлайман, чунки биринчи ўйинни ўз майдонимизда ўйнаймиз. Рақибга келсак ҳозир бир нарса деб бўлмайди. Мавсум аввалида 4-5 та тур барча жамоаларнинг имкониятлари деярли бир хил бўлади. Шу 4-5 та турда максимал очколарни қўлга киритиб олган жамоаларга кейинчалик осон бўлади. Шунинг учун, ўша очколарни қўлга киритиш учун жамоа билан яхши меҳнат қилишимиз талаб қилинади ва қўлдан келганича мухлисларни қувонтирадиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Аббос Ғуломов:  
- Қуръага муносабат ижобий. Менга ёққан тарафи, биринчи турни Наманганда ўйнашимизни истагандим ва шундай бўлиши ёқди. Наманганда ўйнашимиз фойдаси, мухлисларимиз бизга 12-ўйинчи сифатида ёрдам беришади. Наманганда мухлисларимиз кўз олдида ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган. Рақибнинг кимлиги тўғриси, аҳамиятсиз эди. "Динамо" жамоасига келадиган бўлсак, яхши жамоа шаклланган. Ўйлайманки, чиройли ўйин бўлади. Нафақат биринчи турда, балки бутун мавсумда мухлисларимизни хурсанд қилишга боримизни беришга тайёрмиз.

Алишер Одилов:  
- Қуръа яхши бўлди, менинг назаримда. Биринчи тур учрашуви мавсумда кўп нарсани белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, ўз майдонимизда ўйнашимиз яхши бўлди. Рақибнинг кимлиги аҳамияти йўқ эди, чунки барибир қачондир навбат билан барча жамоалар билан ўйнаймиз. Наманганлик мухлислар олдида ўйнаш барибир бошқача. Биргина биринчи тур эмас, балки мавсум давомида ғалаба иштиёқида майдонга тушиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз, Худо хоҳласа.

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:24, 03.02.2025.
Ўқилди: 1415 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz