“Бешиктош”нинг ливиялик таянч ярим ҳимоячиси Али ал-Мусрати Франция чемпионатининг энг кучли клубларидан бири – “Монако” футболчисига айланди.
Монаколиклар ярим ҳимоячини мавсум охиригача ижарага олишди, нархи 1 миллион евро.
Жорий мавсумда "Монако"нинг янги футболчиси "Бешиктош" сафида барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказди.
Уларда у иккита гол урди. 28 ёшли футболчи 2024 йилнинг ёзидан буён "бургутлар" таркибида ўйнаб келмоқда, ўшанда Истанбул клуби футболчини "Брага"дан 11 миллион еврога сотиб олганди.













